1 апрель куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна тўрт нафари бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Уларнинг бир нафари БААнинг Дубай шаҳридан, яна бир нафари Туркиядан келган, қолган икки нафари эса коронавирус инфекцияси аниқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган фуқаролардир.

Беморларни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

Ушбу касалликдан соғайганлар сони 12 нафарга етди.