Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, 1 апрель куни коронавирус тарқалишининг олдини олишда кўмак бериш мақсадида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, дея хабар қилди ЎзА.

Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқлашга ёрдам берадиган тепловизор, пирометрлар, ун, ёғ, гуруч, хўжалик совуни, шунингдек, афғон болалари учун кийим-кечак маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен — Тошкент — Термиз — Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Ўзбекистон Қирғизистонга ҳам коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди.