Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиш олдидан 7 октябрь куни Москвадаги Ислом Каримов майдонига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари ҳайкал пойига гул қўйиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев охирги марта 2020 йил июнь ойида амалий ташрифи чоғида хиёбонга ташриф буюрган эди.

Москванинг Якиманка туманидаги хиёбон 2016 йилда Ислом Каримов шарафига номланган.

Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни расмий ташриф билан Россияга келди ва биринчи куни Қозонга ташриф буюриб, у ерда Татаристон раиси Рустам Миннихонов билан учрашди. Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Россия бош вазири Михаил Мишустин, сўнгра президент Владимир Путин билан музокаралар ўтказди ва музокаралар якуни бўйича 10 та ҳужжат имзоланди. 7 октябрь куни Россия газининг Ўзбекистонга етказиб берилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.