«автобус» тегли мақолалар


Автобуслар билан боғлиқ носозлик ва ЙТҲлар кўпайгани сабаб 5 нафар масъул ходим ишдан олинди
26 феврал 2024, 15:14

Автобуслар билан боғлиқ носозлик ва ЙТҲлар кўпайгани сабаб 5 нафар масъул ходим ишдан олинди

«Тошшаҳартрансхизмат» автобуслар билан боғлиқ техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари кўпаётгани ортидан 5 нафар масъул ходимни ишдан олди.

Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатнови йўлга қўйилади
16 феврал 2024, 17:11

Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатнови йўлга қўйилади

Президент Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш топшириғини берди. Шунингдек, Бўстон ва Улуғнор туманларида электр таъминотидаги узилишлар кўпайгани сабабли иккита янги подстанция қурилади.

Тошкентда 2023 йилда жамоат автобусларидан 241,7 млн марта фойдаланилди
26 январ 2024, 11:59

Тошкентда 2023 йилда жамоат автобусларидан 241,7 млн марта фойдаланилди

Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобуслари кунига ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Умумий ҳисобда йил давомида автобуслардан 241,7 млн марта фойдаланилди.

Тошкентда автобусларни тозаламаган механиклар жаримага тортилди
26 январ 2024, 09:59

Тошкентда автобусларни тозаламаган механиклар жаримага тортилди

Пойтахтда санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган 80-сонли автобуслардан бири йўналишга чиқарилгани аниқланди. Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидан вилоятларга қўшимча автобус йўналишлари қўйилди
23 декабр 2023, 11:18

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасидан вилоятларга қўшимча автобус йўналишлари қўйилди

Ўзбекистон Миллий университети бош биноси қаршисидаги майдонда 23 декабрь куни соат 10:00 дан бошлаб Олот, Қарши ва Термизга талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди. Чипталар университет бош биносида ташкил этилган сайёр кассада сотилади.

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиқди
20 декабр 2023, 22:58

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиқди

Мирзо Улуғбек туманида 151-сонли Mercedes-Benz автобусида юқори босимли ҳаво қувурининг ёрилиши туфайли қисқа туташув, унинг ортидан ёнғин юз берди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, автобус двигателига зарар етган.

Тошкентда автобус йўловчилар чиқиб улгурмасидан ҳаракатланишни бошлади. Бир киши йиқилиб, қўли синди
12 декабр 2023, 09:08

Тошкентда автобус йўловчилар чиқиб улгурмасидан ҳаракатланишни бошлади. Бир киши йиқилиб, қўли синди

Мирзо Улуғбек туманида 50-сонли автобус ҳайдовчиси йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмай, ҳаракатланишни бошлади. Оқибатда бир йўловчи йиқилиб, пешанасидан жароҳат олди, қўли эса синди.

Тошкентда автобус автомобилга нисбатан 135 баробар самаралироқ — Транспорт вазирлиги
29 ноябр 2023, 10:22

Тошкентда автобус автомобилга нисбатан 135 баробар самаралироқ — Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги пойтахтда автобуснинг енгил транспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробарни ташкил этаётганини маълум қилди. Таҳлилларга кўра битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда.

Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, қурбон бор
22 ноябр 2023, 14:38

Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, қурбон бор

Оқдарё туманида бошқаруви йўқотилган автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида 1 йўловчи вафот этди. 17 киши жароҳатланди.

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 самолёти билан тўқнашди
22 ноябр 2023, 14:25

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 самолёти билан тўқнашди

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 йўловчи лайнери билан тўқнашди ва самолётнинг тумшуқ қисмига шикаст етди. Ҳодисага автобус ҳайдовчисининг аэродром ҳудудида ҳаракатланиш қоидаларини бузгани сабаб бўлган. Ҳаво кемасига эртаси куни парвозларга рухсат берилган.

Тошкентда автобус ёниб кетди
13 ноябр 2023, 17:20

Тошкентда автобус ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида «12-Автобус саройи»га тегишли MAN автобуси ёниб кетди. Ҳодисага электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Тошкентдаги яна 10 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
8 ноябр 2023, 16:59

Тошкентдаги яна 10 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 10 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.

Октябрда Тошкентда йўловчилар автобусдан 25 млн мартадан кўп фойдаланди
6 ноябр 2023, 19:06

Октябрда Тошкентда йўловчилар автобусдан 25 млн мартадан кўп фойдаланди

Октябрда Тошкентда автобуслар йўловчиларга 25 млн мартадан ортиқ хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83 фоиз ёки қарийб 9,4 млн нафарга кўп демакдир. Шу билан бирга, йўналишларга чиқарилган автобуслар сони ҳам ошган.

Тошкентдаги 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
25 октябр 2023, 12:56

Тошкентдаги 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Пойтахтдаги 56, 60, 95, 16, 103 ва 148-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгаришлар киритилади.

Қашқадарёда йўловчи автобусидаги портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланди
16 октябр 2023, 10:44

Қашқадарёда йўловчи автобусидаги портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланди

Муборак туманида Isuzu автобусининг газ баллони портлаб, 4 киши ўрта оғир даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Тошкентда яна автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13 октябр 2023, 12:44

Тошкентда яна автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида 82-сонли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ЙТҲ асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган енгил автомобилнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.

Тошкентда бошқаруви йўқотилган автобус бетон устунга урилди
28 сентябрь 2023, 18:12

Тошкентда бошқаруви йўқотилган автобус бетон устунга урилди

Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган. Ҳеч ким жароҳат олмади, дейилади хабарда.

Тошкентда қудуқ қопқоғи автобуснинг «гармошка»сини йиртиб юборди
12 сентябрь 2023, 15:57

Тошкентда қудуқ қопқоғи автобуснинг «гармошка»сини йиртиб юборди

Ижтимоий тармоқларда автобуснинг «гармошка»си йиртилгани акс этган сурат пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, йўлдаги қудуқ атрофи чўкиши сабабли чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетган.

Наманган вилоятига 100 та янги автобус олиб келинади
28 август 2023, 14:53

Наманган вилоятига 100 та янги автобус олиб келинади

Наманган вилоятига Хитойнинг Yutong компаниясидан 100 та янги автобус олиб келинади. ZK6890HG моделидаги автобусларнинг дастлабки 20 таси бир ҳафта ичида етказиб берилиши кутилмоқда.

Хоразмга йил охиригача 100 та янги автобус келтирилади
13 август 2023, 14:24

Хоразмга йил охиригача 100 та янги автобус келтирилади

Хоразм вилоятига 2023 йил якунига қадар Хитойнинг Zhongtong компаниясидан 100 та йўловчи автобуси олиб келинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг