«ангрен» тегли мақолалар


Ангренда овқатдан заҳарланган 24 нафар боғча боласи шифохонага ётқизилди
15 сентябрь 2023, 10:34

Ангренда овқатдан заҳарланган 24 нафар боғча боласи шифохонага ётқизилди

Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчадан 24 нафар бола овқатдан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди, яна 7 нафарига тиббий ёрдам берилиб, уйига жўнатилди. Аввалроқ 14 нафар бола шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Боғча вақтинча ёпилди. Шифокорлар 240 нафар болани кўрикдан ўтказди.

Ангрендаги учта болалар боғчасида 18 нафар тарбияланувчи диарея билан шифохонага ётқизилди
14 сентябрь 2023, 21:20

Ангрендаги учта болалар боғчасида 18 нафар тарбияланувчи диарея билан шифохонага ётқизилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида учта болалар боғчасининг 18 нафар тарбияланувчиси ич бузилиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазиятни назоратга олди.

Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси ва Cobalt тўқнашди
27 август 2023, 14:38

Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси ва Cobalt тўқнашди

Ангренда Shacman юк машинаси Cobalt автомобили ҳамда Volkswagen, Man юк машиналари билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва бир йўловчи шифохонага ётқизилди.

Ангренда олти кунлик иш ҳафтасига қарши бўлган фабрика ходимлари йўлни тўсди
2 август 2023, 19:58

Ангренда олти кунлик иш ҳафтасига қарши бўлган фабрика ходимлари йўлни тўсди

Ангренда олти кунлик иш ҳафтасига қарши бўлган текстиль фабрикаси ходимлари йўлни тўсиб қўйди. Маҳаллий ҳокимият органларининг аралашувидан кейин вазият ходимлар фойдасига ҳал қилинди.

«Мактаб қордан тозаланмаган, ўқитувчилар эса ойлик олиб ётибди» — Ангрен прокурори
20 январ 2023, 15:32

«Мактаб қордан тозаланмаган, ўқитувчилар эса ойлик олиб ётибди» — Ангрен прокурори

Ангренда шаҳар прокурори 22-мактабга бориб, муассаса ҳовлиси муз ва қордан тозаланмаганидан норозилигини билдирди. Унинг ташрифидан сўнг ўқитувчилар ҳудудни тозалашга жалб қилинди. Ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлгач, ўрганиш олиб борилиб, прокурорга интизомий жазо чораси қўлланди.

Ангренда тормози ишламай қолган юк машинаси 5 та енгил автомобиль билан тўқнашди
13 декабр 2022, 08:08

Ангренда тормози ишламай қолган юк машинаси 5 та енгил автомобиль билан тўқнашди

Ангренда, «Тошкент-Ўш» йўлида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши натижасида 5 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.

Ангренда собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзини отиб ўлдирди
4 декабр 2022, 09:59

Ангренда собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзини отиб ўлдирди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида собиқ ҳоким ёрдамчиси ов қуроли билан ўзини отиб қўйди. 4 фарзанди бўлган марҳум охирги пайтларда отасининг вафоти туфайли тушкун кайфиятда юргани аниқланди. Ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тадбиркорни «қаматтириб қўйгани»ни айтиб, сўкинган Ангрен шаҳри ҳокимига чора кўрилади
20 ноябр 2022, 17:59

Тадбиркорни «қаматтириб қўйгани»ни айтиб, сўкинган Ангрен шаҳри ҳокимига чора кўрилади

Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимов ҳудудда қурилаётган Президент мактаби таъминотчилари билан мулоқот чоғида ҳақоратли сўзлар ишлатган. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Одоб-ахлоқ комиссияси вилоят ҳокимидан Раимовга чора кўришни сўради. Унинг ўзи қилган ишидан «минг пушаймон»лигини билдирди.

Ангрен ИЭСда «носозлик» юз берди
13 ноябр 2022, 21:11

Ангрен ИЭСда «носозлик» юз берди

Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станциясида 13 ноябрь, якшанба куни «носозлик» юз берди. Энергетика вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирда Ангрен шаҳрига электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда, қисқа вақт ичида иссиқлик энергияси етказиб берилиши ҳам қайта тикланиши кутилмоқда.

Ангренда 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаган 8 киши жаримага тортилди
28 октябр 2022, 11:31

Ангренда 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаган 8 киши жаримага тортилди

Тошкент вилоятида Экология бошқармаси ва ИИБ ходимлари рейд тадбири ўтказиб, 8 нафар фуқаро 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаётганини аниқлади. Уларнинг ҳар бирига 3 млн сўм жарима қўлланди. Қушлар табиатга учириб юборилди.

Икки ҳудудда қарийб 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинди
19 август 2022, 13:03

Икки ҳудудда қарийб 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинди

Иштихон туманида фермер хўжалиги раҳбари хориждан наслли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлиги айтилмоқда. Ангрен шаҳрида эса балиқчилик учун ажратилган 490 млн сўм имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилинган.

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди
23 май 2022, 09:50

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов вафот этди
11 май 2022, 10:27

Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов вафот этди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов хасталикдан сўнг 44 ёшида вафот этди. У бу лавозимга январь ойида тайинланган эди.

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди
31 январ 2022, 18:13

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.

Ангренда икки юк поезди тўқнашди
19 декабр 2021, 20:12

Ангренда икки юк поезди тўқнашди

Ангрен кўмир конида 2 та электровоз тўқнашиши натижасида 20 та вагон ағдарилиб кетган, шундан 14 тасида кўмир бўлган. 2 киши енгил тан жароҳати олди.

Ангренда ППХ ходими ўзига ўқ узиб вафот этди
28 июн 2021, 09:57 1

Ангренда ППХ ходими ўзига ўқ узиб вафот этди

Ангренда ППХ ходими табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узиб, вафот этди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айтилишича, унга нисбатан босим бўлган ва пул сўралаган. Ҳолат ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.

Ангрен МИБ раҳбари ходимларини ҳақорат қилгани учун хайфсан олди
17 апрель 2021, 17:52

Ангрен МИБ раҳбари ходимларини ҳақорат қилгани учун хайфсан олди

Ангрен Мажбурий ижро бюроси раҳбари Моҳизода Юсупова режани бажармаган ходимларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун ҳайфсан олди. МИБ келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун чоралар кўрилишини маълум қилди.

Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда — Алишер Қодиров
6 апрель 2021, 16:25

Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда — Алишер Қодиров

Қиймати қарийб 157 млн доллар бўлган «Биринчи резинотехника заводи» қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Завод 2018 йил августида қурилган, бироқ сифат талабга жавоб бермагани учун 100 мингта шина сотилмай қолган, бу муддат давомида UzAuto Motors 60 млн долларга шина сотиб олган. Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ташқи қарзлар қанчалик самарали сарфланаётганини сўради.

9 синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ҳолатига расмий муносабат билдирилди
9 феврал 2021, 14:09

9 синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ҳолатига расмий муносабат билдирилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, бир неча маротаба мушт туширгани ҳақидаги видеотасвирлар тарқалди. Ўқитувчи 9 синф ўқувчиси уни дарс пайтида кўп маротаба масхара қилгани учун жаҳл устида шундай қилгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг