Click Up иловасида «Менинг авто» номли янги бўлим пайдо бўлди. Эндиликда иловада 15% гача кешбэк билан суғурта полисини расмийлаштириш, унинг муддати охирига етишини кузатиб бориш, барча автомобиль ҳужжатларини қўл остида сақлаш ва автомобиллар нархларини кузатиб бориш мумкин.

Click фойдаланувчилари ҳақида қайғуради ва ҳаётнинг барча соҳаларида кундалик вазифаларни амалга оширишда қулайлик бахш этишга ҳаракат қилади. «Менинг авто» бўлими туфайли, автомобиль эгалари осонлик билан суғурта расмийлаштириши ва автомобилнинг барча керакли ҳужжатларини қўл остида сақлашлари мумкин.

Асосий функциялар

Маълумотни қўлда киритмаслик учун, фойдаланувчи жисмоний шахслар идентификациясидан ўтиши мумкин. Жараён якунланиши билан бўлимда автоматик равишда фойдаланувчи автомобили, жорий суғурта, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспорт ҳамда тонировка тўлов муддати ҳақидаги маълумот пайдо бўлади.

Бўлимда суғурта амал қилиш муддатини текшириш ва уни узайтириш имконияти мавжуд. Суғурта якунланиш муддати яқинлашаётганида илова автоматик равишда фойдаланувчига полисни янгилаш лозимлиги ҳақида эслатма юборади. Суғуртани илованинг ўзида янгилаш мумкин, барча маълумотлар эса автоматик равишда тўлдирилади.

Click Up иловасида суғуртани янгилаш максимал даражада манфаатлидир — полис расмийлаштирилганда 15% гача кешбэк тақдим этилади. Мазкур ёқимли бонус фақат идентификациядан ўтган фойдаланувчилар учун амал қилади.

click up, реклама

Полисни нафақат шахсий, балки дўст-у биродарлар автомобиллари учун ҳам расмийлаштириш мумкин. Фойдаланувчи ўз яқинлари ёки дўстлари автомобилларини бўлимга қўшиши ва уларнинг суғурталарини кузатиб бориши ва янгилаши мумкин.

«Менинг авто» бўлимида барча асосий қоидабузарликлар ва уларнинг жарима миқдорлари кўрсатилган. Агар фойдаланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ҳақида шубҳа қилса, Click Up иловасига кириб, тўланиши лозим бўлган жарима миқдорини билиши мумкин.

Қолаверса, мазкур бўлимда автомобиллар нархлари тўпланган. Фойдаланувчи маҳаллий бозорда расман сотилувчи автомобиллар нархлари билан танишиб чиқиши мумкин. Маълумотлар мунтазам равишда янгиланиб боради.

Бўлимнинг навбатдаги афзаллиги шундаки, бу ерда автомобиль тонировкаси нархлари билан ҳам танишиб чиқиш мумкин.

«Менинг авто» — хайдовчилар учун максимал даражада фойдали ёрдамчидир. Click билан автомобиль доимо назорат остида.

Сайт: click.uz
Facebook: fb.com/click.uz
Instagram: @clickuz
Telegram-бот: t.me/clickuz
Telegram: t.me/click_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.