Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиши мумкин

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун — 22−24 апрель саналарида дам олиши мумкин.

Ҳафта давомида қуруқ ва салқин ҳаво кузатилади

Душанба, сешанба кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +12…+15 даража бўлади. 19 апрелдан ҳарорат аста-секин кўтарилади ва +20…+25 даражага етади.

Тошкент шаҳри янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган. Қабул қилинган 14 та фармойишдан 4 таси ҳам мавжуд эмас.

Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди

Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.

Автобусда аёллар ва эркаклар ҳудудлари белгилангани ҳақидаги эълонлар рухсатсиз қўйилган

Тошкент шаҳридаги 43-йўналиш (Isuzu) автобусининг салонида аёллар ва эркаклар алоҳида ўтириши учун жойлар мавжудлиги ҳақида эълонлар пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» улар олиб ташланганини билдириб, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини эслатди.

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 4 медални қўлга киритди

Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та — 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлаштирилди

Осиё Футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборовнинг допинг тестида «тақиқланган модда аниқлангани» сабабли уни вақтинча дисквалификация қилди.

Пойтахтдаги маҳалла аҳолиси 5 қаватли бино қурилишидан норози

Тошкент шаҳридаги «Ракат» маҳалласи аҳолиси ўз кўчасида лойиҳада кўзда тутилган 3 қаватли уй ўрнига 5 қаватли бино қурилаётганидан норози бўлмоқда. Қурилиш бошқармаси ва МИБ буюртмачига қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича талабнома юборганини маълум қилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва репортаж:

«Марказий Осиёда ягона». Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмлик кўчма саҳналарни тақдимот қилди

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга харид қилган кўчма саҳнали юк машиналари тақдимоти ўтказилди. Трансформер 2,5 соатда ўрнатилади, 10 минг кишига мўлжалланган ва алоҳида генератори мавжуд. Озодбек Назарбековнинг айтишича, улар тоғли ҳудудларга бориб, аҳолига хизмат кўрсатади. «Газета.uz» репортажи.

«Ҳали от ўғрилари ҳам Ошнодан жабр чеккан бўлиб чиқажак. Лекин мен индамай тураман»

35 йил муқаддам 1970−1980 йиллардаги турғунлик даврининг маънавий, иқтисодий ва сиёсий таназзулидан ҳикоя қилувчи «Лолазор» романи нашрдан чиққан эди. Асар муаллифи Мурод Муҳаммад Дўст 12 апрель куни 74 ёшни қаршилади. «Газета.uz» сана муносабати билан романдан парчалар беради.