13 февраль куни соат 08:05 да Nexia-2 автомобили ҳайдовчиси Олтиариқ туманидан оқиб ўтувчи «Базиқувур» каналига тушиб кетди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Воқеага эҳтиётсизлик оқибатида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Вилоят ФВБ махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ходимлари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сувдан чиқариб олган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар бўлмаган.

nexia, канал