Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 4 кун ичида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Уларда 4 нафар киши вафот этган. Бу ҳақда ЙҲХХнинг «Ҳафта ичида» кўрсатувида маълум қилинди.

Хусусан, 27 январь куни соат 21:15 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида Spark автомобилини хавфсизлик камари тақмасдан бошқариб кетаётган ҳайдовчи, қайрилиш тақиқланган, узлуксиз чизиқдан йўлнинг қарама қарши томонига ўтган.

Шу вақтда Spark йўнинг қарама-қарши томонидан келаётган Lacetti билан тўқнашган. Оқибатда Spark ҳайдовчиси олган жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган. Lacetti`нинг олд ўриндиғида хавфсизлик камарини тақмаган йўловчи эса шифохонага ётқизилган.

йтҳ

29 январь соат 00:10 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р-35 автомобиль йўлининг 17-километрида, ҳайдовчи Lacetti автомобилини ноқулай об-ҳаво шароити ва қалин туманни инобатга олмай оралиқ масофани сақламай ҳаракатланиб келаётган вақтда шатакка олинган, орқа чироқлари ёнмаган ВАЗ 2105 билан тўқнашган.

Зарб оқибатида шатакка олган Nexia автомобилига ҳам зарар етган. Ҳодиса туфайли ВАЗ 2105 ҳайдовчиси жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.

йтҳ

30 январь куни 18:30 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида ВАЗ 2105 йўлдаги музламада сирпаниб, айланиб кетган ва йўл четидаги пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган.

Шунингдек, 30 январь соат 15:50 ларда Жиззах шаҳридаги 4Р-253 автомобиль йўлининг 1-километрида Nexia йўнинг ўнг томон чекка қисмидан чапга бурилишни амалга оширган ва орқасидан келаётган Cobalt билан тўқнашган.

йтҳ

Оқибатда Nexia автомобилининг 1 нафар йўловчиси олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этган. Яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.