Халқаро сертификатлаш стандартлари маҳсулот ёки хизмат турли мамлакатлар бозорларида уларнинг ўзгармас сифати ва муваффақиятли тарғиботини кафолатлаш учун жавоб бериши керак бўлган талаблар ва техник хусусиятларни белгилайди.

Сертификатлаш нима учун керак?

Халқаро сертификатлашдан ўтиш маҳсулот экспортининг зарурий шарти ҳисобланади. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун товар айланмасининг сезиларли даражада ошиши ва мижозларнинг кенг базасини жалб қилиш соҳасида истиқболларни очиб беради.

Ўзбекистонда Control Union Quality фаолияти манфаатдор томонларга маҳсулот, жараён, хизмат ёки ташкилот тегишли стандарт талабларига жавоб беришини кафолатлашга йўналтирилган. Компания ўз саъй-ҳаракатларини озиқ-овқат, ем, ўрмон хўжалиги, биомасса, биоэнергетика ва тўқимачилик бозорларида қўлланиладиган таъминот занжирларининг барқарорлиги таъминлаш билан боғлиқ хизматларни ривожлантиришга қаратди.

Бугунги кунга қадар долзарб талаб SEDEX SMETA, GOTS, Organic, ISO, Global G.A.P. ва шу каби стандартлар бўйича сертификатлашдир.

Сертификатлар АҚШ ва Европа бозорларида маҳсулотни тарғиб қилишга ёрдам беради

Халқаро сертификат Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги корхоналари учун Европа ва АҚШга маҳсулот экспорт қилиш имкониятини очиб беради.

Сертификатлаш хизматларидан ташқари, Control Union Quality озиқ-овқат маҳсулотларини меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича лаборатория таҳлилини ҳам ўтказади. Лаборатория тадқиқотлари ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини тасдиқлашда ёрдам беради, бу эса уларни сотиш учун зарурдир.

Озиқ-овқат маҳсулотларини таҳлил қилиш ва маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар олиш махсус лабораторияларда амалга оширилади. Компания лабораторияси озиқ-овқат ва хомашёнинг сифати, хавфсизлиги ҳамда ГМО таркиби кўрсаткичлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш учун етарли илмий салоҳиятга эга.

Сертификатлашдан ўтган компаниялар

2022 йилда Ўзбекистоннинг қуйидаги йирик компанияларини органик сертификатлаш амалга оширилди:

  • Art Soft Tex Cluster;
  • Parvoz Humo Ravnaq Trans;
  • BCT Cluster Agrokompleks;
  • TCT Agro Cluster;
  • SCT Cluster;
  • Navbahor Tekstil;
  • Baraka Meva Sanoat Servis;
  • New Way Industries;
  • Global Export Company;
  • Rahmun Kapers.

SEDEX олган корхоналар: Parvoz Humo Ravnaq Trans, BCT Cluster Agrokompleks, Art Soft Progress, Zelal Tekstil, Stella Moda, Narimteks, Uzwoolentex, Fergana Global Textile, Delta Rumino ва бошқалар.

GRS ва RCS сертификацияси Posco International Textile ва Verif компанияларида ўтказилди.

Global G.A.P. стандарти

Global G.A.P. стандарти — бу етиштирилган маҳсулотларнинг хавфсизлигини кафолатлайдиган тизим: ем ва уруғлик материалидан тайёр маҳсулотгача. Global G.A.P. сертификатини олиб, истеъмолчига маҳсулотнинг юқори сифати ва фойдаланиш учун мутлақо хавфсиз эканлигини айтиш мумкин.

Стандарт қишлоқ хўжалиги экинлари ишлаб чиқарувчилари ҳамда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва балиқ етиштириш билан шуғулланадиган фермер хўжаликларига керак. Бу ўсимликшунослик, чорвачилик ва сув ҳайвонлари ва ўсимликларини етиштириш каби соҳалар учун айниқса муҳимдир.

EU Organic ва USDA NOP органик тозалик сертификатлари

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида органик ёрлиқ биомаҳсулотларни афзал кўрган истеъмолчилар учун аниқ белгидир. Шунингдек, у экомаҳсулотлар ташқи бозорларига осонгина чиқиш имконини беради. Товарларни қадоқлашда махсус белги туширилади ва бу харидорлар учун сифат рамзи ҳисобланади.

Organic сертификати ишлаб чиқариш йўналишини «био/органик» деб белгилаб олган ва экологик тоза маҳсулотларни экспорт қилишга тайёрланаётганлар учун керакдир. Ҳужжат маҳсулот органик қишлоқ хўжалиги халқаро талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.

USDA NOP — бу органик маҳсулотларга АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сифат стандартига мувофиқ бериладиган сертификат бўлиб, унинг ёрлиғи (маркировкаси) давлат даражасида назорат қилинади. Стандарт фуқароларнинг соғлиғини яхшилаш ва экологик тоза, табиий маҳсулотларга ўтиш дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.

SEDEX SMETA

SEDEX — бу SEDEX савдо-иқтисодий ҳамкорлиги доирасида ахлоқий меъёрларга риоя қилиш ташаббусига қўшилган турли соҳалардаги корхоналар учун ижтимоий жавобгарлик аудити.

SEDEX`га аъзолик бутун дунёда очиқ. Бу ижтимоий ва ахлоқий жавобгарлик учун таъминот занжири доирасида ўтказилган текширувлар тўғрисида маълумот алмашиш учун корхоналарнинг маълумотлар базасидир.

Ушбу стандартларга риоя қилиш ташкилотларга нафақат ўзларининг ахлоқ қоидаларини ҳамда одамларга ва иш муҳитига маданиятли ёндашув қадриятларини намойиш этиш, балки ушбу қадриятларни етказиб берувчилар даражасига кўтарилиш имконини беради.

GOTS ва OCS стандартлари

GOTS (Global Organic Textile Standard) — бу бутун ўрим-йиғим учун қатъий ихтиёрий глобал стандартдир. У йигирув, тўқиш, тикиш, бўяш ва сертификатланган органик толалардан (масалан, органик пахта ва органик жун) кийим ва рўзғор буюмларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Асосий қоидаларга генетик модификацияланган организмлардан, айниқса хавфли кимёвий моддалар ва болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлаш киради. Шу билан бирга, кучли ижтимоий мувофиқлик тизимлари ва оқава сувларни тозалашнинг қатъий усуллари талаб қилинади.

GOTS етакчи халқаро стандартларни ишлаб чиқувчилар — Органик савдо уюшмаси (АҚШ), Япония органик пахта ассоциацияси, Халқаро табиий тўқимачилик саноати ассоциацияси (Германия) ва Soil Association (Буюк Британия) томонидан органик ҳолатни таъминловчи халқаро миқёсда тан олинган даладан тайёр маҳсулотгача тўқимачиликнинг органик мақомини таъминлайдиган талабларни аниқлаш учун ишлаб чиқилган.

OCS (Organic Content Standard) 5−100% органик моддаларни ўз ичига олган ҳар қандай ноозиқ-овқат маҳсулотига нисбатан қўлланилади. У якуний маҳсулотда органик моддаларнинг мавжудлиги ва миқдорини текширади. Унда хомашё текширилади, ўрим-йиғимдан кейинги ишлов бериш, ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва маркалаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотувчи орқали корхоналар ўртасидаги охирги битим доирасида жўнатиш амалга оширилади.

GRS ва RCS маркировкалари

GRS (Global Recycled Standard) ва RCS (Recycled Claim Standard) —

қайта ишланган кийим борасида умумтан олинган жаҳон стандартларидир. Қайта ишланган хомашё ва таъминот занжирининг мустақил сертификатини тақдим этиш орқали улар ишлаб чиқарувчиларнинг қайта ишланган материаллардан тайёрланган буюмлар ҳақидаги даъволари ҳақиқий ва тасдиқланганлигини исботлайдилар.

GRS — бу камида 50% қайта ишланган таркибни талаб қиладиган ҳамда ижтимоий ва экологик жавобгарлик, шунингдек кимёвий моддаларга чекловлар бўйича қўшимча мезонларни ўз ичига олган қатъийроқ стандарт.

Агар маҳсулотда GRS ёки RCS логотипи бўлса, истеъмолчилар етказиб бериш занжирининг ҳар бир босқичини текширган профессионал учинчи томондан ишончли сертификатланган нарсаларни сотиб олаётганларига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Фойдаланган материаллар ISO таърифига мувофиқ («қайта ишланган») ва уларнинг таркиби қайта ишлаб чиқарувчидан якуний маҳсулотгача сақланади.

Халқаро Control Union Quality компанияси кўплаб аудитларни ўтказди ва бутун дунё бўйлаб катта тажриба тўплади. Компания ишга масъулият билан ёндашмоқда ва қишлоқ хўжалигининг экологиклигини қўллаб-қувватламоқда. Компаниянинг бутун фаолияти сертификатлаштириш тадқиқотлари орқали табиатни муҳофаза қилишга асосланган ва инсон саломатлигига зарар етказмайди.

Инсон саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан шуғулланадиган ва қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида барқарор тушунчага эга бўлган корхоналар экологик қишлоқ хўжалиги сертификатини олиш орқали ўз мақомларини тасдиқлашлари мумкин.

Control Union Quality компаниясининг режаларида халқаро сертификацияни ўтказиш ва CE-маркировкасини олишга кўмаклашиш ҳам ўрин олган. Зеро бу Европа иттифоқи бозорига кўп маҳсулотларни етказишнинг асосий шартидир.

Тажрибали ходимлар ва замонавий технологик инфратузилмаси билан Control Union Quality компанияси юқори сифатли ва ишончли хизматларни тақдим этади.

Teлефонлар: (+998) 90−808−35−54, (+998) 90−912−06−01.

Сайт: uzcontrolunion.com.

Реклама ҳуқуқлари асосида.