«Улар қишга тайёргарликни барбод қилди». Шавкат Мирзиёев қатор раҳбарларни танқид қилди

Президент видеоселектор йиғилишида электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётгани танқид қилди. Хусусан, Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир сотиб юборилган.

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Марказий банк асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ инфляцион хатарлар ҳақида огоҳлантирди

Марказий банк ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқори қолаётганини қайд этди. Шунингдек, логистика ва ташиш нархларининг қимматлашуви товарлар ва хизматлар нархига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ялпи таклифдаги айрим узилишлар инфляцияни ошириши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Автобус ҳайдовчиларнинг ойлик маоши 2 баробарга ошади — Тошшаҳартрансхизмат

Президент топшириғига асосан «Тошшаҳартрансхизмат» автобус ҳайдовчилари 2022 йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5−6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишини маълум қилди.

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди

АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 млндан ошганини маълум қилди. Улардан 29,5 млн нафари мобил интернет орқали тармоққа уланади. Вазир, шунингдек, халқаро интернет-каналга уланиш тезлиги сўнгги икки йилда 2,6 бараварга ошиб, 3200 Гбит/с га етганини қайд этди.

Бухорода юк машиналаридан ташкил топган тўй кортежи тўхтатилди

Бухоро вилоятидан ўтган М-37 халқаро автомагистралида ЙҲХБ ходимлари юк машиналаридан иборат тўй кортежини тўхтатди. Машиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ноябрь ойида Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 41 фоизга ошди — ИТИМ

ИТИМ таҳлилларига кўра, ноябрь ойида Ўзбекистонда 160 мингга яқин автоулов сотилиб, ойлик ўсиш 41%ни ташкил этди. Ҳудудлар кесими бўйича юқори фаоллик Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида кузатилди. Шунингдек, маҳаллий автомашиналар 58%га, хорижий автомобиллар сотуви эса 69%га ўсди.

Бош прокуратура Тошкент шаҳар ИИББни нохолис ахборот тарқатганликда айблади

«Ўзбекистон 24» телеканалида прокуратура ходими ҳужжатларсиз машина бошқариб келгани ҳақида лавҳа берилди. БП ҳайдовчи тизимда хизмат қилмаcлиги ва гувоҳнома қалбаки эканини аниқлади. Маълумот узатган Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизматини бир ёқлама ва нохолис ахборот тақдим қилганликда айбламоқда.

Тошкентда учта машина тўқнашди

Чилонзор тумани Новза жоме масжиди қаршисида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олди.

Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан йўловчилар ташишни ташкил қилиш мақсадида 26 декабрдан 8 январгача Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча 14 та «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади.

14 декабрь куни 134 кишида ковид аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ортиб, 134 нафарни ташкил этди. Кунлик касалланганларнинг энг кўпи доимгидек Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда.

Банкларда долларнинг сотиш курси 30 сўмга арзонлашди

Тижорат банклари 15 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 230 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 310 сўм.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Инфографика: Ўзбекистонда ярим аср давомида қишки ҳарорат қанчалик ўзгарди?

Қиш бошланиши билан бутун Ўзбекистон электр ва газ таъминотида муаммоларга дуч келди. «Газета.uz» Ўзгидромет томонидан тақдим этилган 49 йиллик (1972−2021) қиш ойларига оид метеорологик маълумотларни таҳлил қилди. Маълумотларнинг кўрсатишича, ўтган йилларда қиш анча совуқ бўлган.