Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси Новза жоме масжиди қаршисида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилмоқда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати.

2022 йил 14 декабрь куни соат 15:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 2003 йилда туғилган Ш. С. бошқарувидаги Nexia 3, 1972 йилда туғилган Ш. Х. бошқарувидаги Lacetti, 1990 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги Labo русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

йтҳ, тошкент аэропорти

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti ҳайдовчиси Ш. Х. жарохат олди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.