14 декабрь куни Ўзбекистонда 134 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа берди (аввалги кун — 101 кишида вирус аниқланди), деб маълумот берди ССВ матбуот хизмати.

Унга кўра, сўнгги суткада доимгидек энг кўп касаллик Тошкент шаҳрида (75 нафар) аниқланди. Тошкент вилоятида 11 нафар, Қашқадарёда эса 8 нафар фуқарода касалланиш мавжуд. Шунингдек, Сурхондарё, Фарғона, Жиззах, Самарқанд ва Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафардан бемор ковид юқтирди.

Ҳозирда расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери 248,2 минг киши коронавирусга чалинган.