Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Ўзбекистонда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади. Ушбу байрам олдидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги биносида бир гуруҳ маҳаллий тизим ходимлари тақдирланди.

Тадбир давомида ҳудудда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси учун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони топширилди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Бундан аввал, президент бир гуруҳ соҳа ходимларини тақдирлагани ҳақида хабар берилганди.