14 сентябрь куни Тошкентда «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади. Пойтахт ҳокимлигининг маълум қилишича, кинофестиваль муносабати билан қуйидаги кўчалар ёпилади:

  • Чилонзор кўчаси — Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
  • Алишер Навоий шоҳкўчаси — Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
  • Пахтакор кўчаси — Навоий шоҳкўчаси ва «Пахтакор» стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.


Ҳокимлик ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраган.