Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р10 Чорбоғ сув омбори йўлининг 50 км даги «Нанай» маҳалласи ҳудудига олиб борувчи кўприк ёпилади.

7 сентябрдан 1 октябрга қадар бу ҳудуд таъмирланади.

Шу муносабат билан тумандаги «Нанай», «Боғистон», «Боладала» МФЙ ҳудудларига «Бурчмулло» маҳалласи орқали борилади.