Ягона порталда ва Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш вақтинчалик тўхтатилади.

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматида хабар берилишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими» жорий этилгани сабаб бўлган.

Ички ишлар вазирлиги тизим жорий қилинганлиги муносабати билан 1−5 сентябрь кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширади.

Шу сабабдан, ЙИДХП ва Давлат хизматлари марказларида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади.

Техник-профилактик тадбирлар якунлангач қўшимча хабар берилади.