Ўзбекистон президентининг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилиши режалаштирилмоқда. Бу 25 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳужжатда Конституциянинг 90-моддаси 2-қисмига ўзгартиришлар киритиш, яъни «беш» сўзини «етти» сўзи билан алмаштириш назарда тутилган. 2-қисм қуйидаги таҳрирда баён этилади:
Ўзбекистон Республикаси президенти Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади. Президент сайловини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев янги Конституциянинг қабул қилиниши барча фуқароларга, жумладан амалдаги президентга ҳам давлат раҳбари сайловида иштирок этиш имконини беришини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Шавкат Мирзиёев «ҳокимиятга ёпишиб олган сиёсатчи эмас».
Охирги марта президентлик муддати 2011 йилда ўзгартирилганди. Кейин муддатлар 7 йилдан 5 йилгача қисқартирилди.
Ўткиржон Қўлдошев
7 йилга президентимизни сайланиши ижобий ҳолат. 5 йилда шунча яхши ўзгаришлар бўлди, насиб бўлса 7 йилда Ўзбекистонимизда анча кўзни қувонтирадиган ислоҳотлар юз беради. Бунга давлатимиз рахбари албатта эришади!
Нуриддин Хошимов
20 йил Ўзбекистонда фуқаролиги йўқ шахс бўлиб яшадим. Ота-онамни жанозасига ҳам бора олмадим. Сўнгги 5 йилда амалга оширилган ишлар тақсинга лойиқ. Ўзбекистон фуқароси бўлдим. Кейинги йилларда янада катта ўзгаришлар бўлишига ишонаман. Шунинг учун президентлик муддатини етти йилга ўзгариши фақат халқимизга яхшилик келтиради
Mamarasulov Shohrux
Uchinchi renesansini biz yoshlar qurar ekanmiz. Bu fikir ham juda o'rinli deb bilaman.
G'ayrat Bo'riyev
Мен ўқитувчи бўлиб ишлайман, тўғриси, ҳар 5 йилда сайлов тўполонлари, ташвишлари жуда одамни чарчатади, майли 7 йилда бўлса сайловлар ташвишидан анча қутуларканмиз, жуда яхши бўлибди))
Тўғри таклиф қилишибди. Катта режалар узоқ вақтни талаб этади. Энг муҳими юртимизда тинчлик ва таъни-хотиржамлик бўлса бас.
Майлида, яхши инсон бўлса ўтирвурсин, ээнг муҳимаи барча инсонларни ҳуқулари ҳимоя қилинсин, болларга шароит яратилсин, улар ўқишга кирсин, ўқишини битирсин, ҳаёт барча фуқоро учун фаровон бўлсин. Энг асаси шу. Эбласа ўтирвурсин.
Мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар барча соҳаларга кириб борди. Натижада жаҳон майдонда давлатимизнинг имиджи тобора ўзгариб борди. Бу демократик ўзгаришлар кўп йиллик ислоҳотларни талаб этади. Шу боис, давлат раҳбарининг лавозимда бўлиш муддатини 5 йилдан 7 йилга ўзгартиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ойбек
5-6 йил олдин шу шахсий фикрни ҳам ёзишга билдиришга қўрқардикку. Мана у бўпти бу бўпти дея оляпмизу. Очиқлик сиёсатини ким бошлаб берди. Асосийси 5 йил 7 йиллигида эмас. Иқтисодиётимизни кучайтиришимиз керак. Биз ёшлар давлатимиз раҳбарини ёнига киришимиз керак, камарбаста бўлишимиз керак