Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тоғ тизмаларининг жануби-ғарбий этакларида денгиз сатҳидан 1800 м дан 4500 м гача баландликда жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонасининг Миракий қисми суратлариини эълон қилди.

Қўриқхона ноёб арча ўрмонларини муҳофаза қилиш учун ташкил этилган бўлиб, у тўрт қисмдан иборат: Қизилсув, Танхаздарё, Мираки ва Ғилон. Бу ерда камёб, қўриқланадиган турлар, жумладан, Тян-Шан қўнғир айиғи, қор қоплони, Туркистон силовсини, Ўрта Осиё қундузи ва бошқа жониворлар яшайди. Қўриқхонада камдан-кам учрайдиган тоғ қушлари — болтаютар калхат, қор калхати, бургут ва бошқалар ҳам ҳаёт кечиради.

Қўриқхонанинг умумий майдони қарийб 8100 гектар, муҳофаза зонаси 11231 гектар бўлиб, унда машҳур Амир Темур ғори, динозаврлар излари қолган ҳудудлар, Сувтушар шаршараси ва Ҳазрати Султон платоси жойлашган.

Фото