Музаффар Комилов президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

У бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимини сақлаб қолди.

Музаффар Комилов 2018 йил апрель ойидан бери Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўтган йил май ойидан бери президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Миноваров Ислом цивилизацияси маркази раҳбари лавозимини сақлаб қолди.