«Вақф» хайрия жамоат фонди 2021 йилда 69 млрд 22 минг 690 сўмдан зиёд маблағни хайрия сифатида сарфлаган. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағлар хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар, акциялар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар орқали келиб тушган.

Маблағлар қуйидаги йўналишларда сарфланган:

  • Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун — 1 млрд 120,6 мдн сўм;
  • Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун — 5 млрд 573 млн сўм;
  • Диний таълим муассасалари ўқувчи-талабалар тўлов шартномаси учун — 840 млн сўм;
  • Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун — 15,4 млн сўм;
  • Масжидлар қурилиши учун — 932,9 млн сўм;
  • Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун — 36 млрд 798,4 млн сўм;
  • Уйлари ёнғиндан талафот кўрган фуқароларга моддий ёрдам учун — 90 млн сўм;
  • Ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун — 6 млрд 818 млн сўм;
  • Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун — 3 млрд 600,5 млн сўм;
  • Турли хайрия тадбирлари учун — 1 млрд 736,5 млн сўм;
  • Вилоят вакилликларининг маъмурий ҳаражатлари учун берилган моддий ёрдам — 1 млрд 116,7 сўм;
  • Аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқаришга — 290,6 млн сўм;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси моддий техник базасини бойитиш учун — 90 млн сўм;
  • Диний соҳа ходимлари ва диний таълим муассаса устоз-мураббийлари, талабалари ва техник ходимларини пандемия даврида моддий қўллаб-қувватлаш учун — 10 млрд сўм маблағлағлар фақатгина хайрия ишлари учун сарфланган.

Қолаверса, йил давомида ичимлик суви танқис бўлган ҳудудлар учун 79 та артезиан ва минорали сув иншоотлари, жумладан, Қорақалпоғистонда 76 та, Қашқадарёда 2 та, Сурхондарёда 1 та қурилган.

Шунингдек, лойиҳа доирасида 4 та вилоятнинг қандолатчилик, тикувчилик ва ҳунармандлик касбига эга ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг 103 нафарига керакли асбоб-анжомлар хайрия қилиниб, иш билан таъминланган.