«хайрия» тегли мақолалар


«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда қарийб 1 млрд сўм хайрия қилди
27 январ 2023, 12:54

«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда қарийб 1 млрд сўм хайрия қилди

«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган 981 миллион 994 минг сўмни эҳсон тариқасида тақдим этди.

«Ҳаёт гуллари». Кам таъминланган оилалар аёллари гул етиштириш сирларини ўргандилар
28 феврал 2022, 11:52

«Ҳаёт гуллари». Кам таъминланган оилалар аёллари гул етиштириш сирларини ўргандилар

Тошкент вилоятида яшовчи кам таъминланган оилалар аёллари флористика бўйича бепул курсда таълим олишди. Аёллар гулдаста ва композицияларни ясаш, совғалар тайёрлаш, хонаки гулларни парваришлаш сирларини ўргандилар. Курс ташкилотчиларининг таъкидлашича, бу кўникмалар аёлларга иш топишда ва ҳаётларини ўз қўлларига олишда амалий ёрдам беради.

«Вақф» фонди 2021 йилда қарийб 70 млрд сўмни хайрия қилди
20 январ 2022, 11:18 1

«Вақф» фонди 2021 йилда қарийб 70 млрд сўмни хайрия қилди

«Вақф» хайрия жамоат фонди ўтган йили хайрия, закот, диний ташкилотлар, акциялар, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлардан келиб тушган 69 млрд сўмдан ортиқ маблағни хайрияга йўналтирди. Шундан 36 млрд сўмдан кўпроғи масжидлар ва зиёратгоҳ ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга, қарийб 7 млрд сўми ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам беришга, яна 10 млрд сўми пандемия даврида диний соҳа вакилларини моддий қўллаб-қувватлашга сарфланган.

Ўзбекистоннинг жаҳон хайрия индекси бўйича рейтинги деярли икки бараварга ошди
9 июл 2021, 14:11

Ўзбекистоннинг жаҳон хайрия индекси бўйича рейтинги деярли икки бараварга ошди

2020 йилда Ўзбекистон хайрия индекси (World Giving Index) жаҳон рейтингида 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилди. Пандемия шароитида одатда биринчи ўнталикка кирадиган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Нидерландия) ўрнига Индонезия, Кения ва Нигерия юқори ўринларни эгаллади. Мутахассислар ушбу мамлакатларда хайрия ёрдамининг кўпайишини камбағал аҳоли қатламларининг аҳволи ёмонлашаётгани, шунингдек, фуқаролик жамияти ва кўнгиллилар ҳаракати фаоллашгани билан изоҳлашмоқда.

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди
7 июл 2020, 18:18

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди

«Маҳалла» жамғармасининг Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган 95,8 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди. Уларга қарши жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг