Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри Лашкерек қишлоғидан экотуризм учун ташриф буюрган сайёҳнинг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мурда 10 январь куни Ангрен ИЭСга қарашли дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан топилган. 70 ёшли эркак дам олиш учун келган бўлган.

«Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг ўлимига умумий ташқи муҳитдаги паст ҳарорат таъсирида организмни умумий совуқ қотиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган», — дейилади хабарда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.