Тошкент шаҳрида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Нурафшон кўчасигача бўлган оралиғидаги икки томонлама йўлнинг бир томони 7 ноябрдан 17 ноябргача қисман ёпилади.

Пойтахт ҳокимлиги ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкентда Ислом Каримов кўчаси бир кунгаёпилган эди.