Тошкент шаҳрида 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан Ислом Каримов кўчасининг Сенатнинг янги биноси (cобиқ Ташқи ишлар вазирлиги биноси) олдидаги Амир Темур ва Шароф Рашидов кўчалари оралиғидаги қисми транспорт ҳаракати учун ёпилди.

Пойтахт ҳокимияти ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 1, 13, 19, 21, 22, 30, 37, 51, 67 ва 85-сонли автобуслар йўналишида вақтинчалик ўзгаришлар бўлганини маълум қилди.