ССВ матбуот хизматининг хабарига кўра, 14 август куни AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси олиб келинади.

COVAX дастури доирасида Франция 276 480 доза AstraZeneca вакцинасини Ўзбекистонга тақдим қилмоқда.

Шу билан Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.

Улардан:

  • 370 000 дозаси «Sputnik V»,
  • 986 480 дозаси AstraZeneca,
  • 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Олдинроқ, Ўзбекистон Германиядан коронавирусга қарши 350 минг доза вакцина олиши, препаратлар COVAX дастури доирасида етказиб берилиши ҳақида хабар берилган эди. Июль ойида Озарбайжон ҳам 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини Ўзбекистонга ушбу дастур доирасида июборган эди.

12 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 11 млн 651 минг 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача мамлакатда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.