Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 383 457 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 488 169 доза, 2-босқичда эмланганлар 882 078 нафарни, 3-босқич эмланганлар 13 210 нафарни ташкил қилди.

7 июнда Ўзбекистон бўйлаб 47 460 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 21 031 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 21 961, 3-босқич эмланганлар 4468 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (291 375 доза), Наманган вилоятида (280 173 доза), Андижон вилоятида (276 378 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 199 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 7 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 163 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 268 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 98 129 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 699 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.