«фарғона» тегли мақолалар


Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
14 март 2024, 09:37

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У тайинловга қадар Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади
6 март 2024, 19:23

Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади

Вилоят ҳокими қарори асосида Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» 24 кунлик компанияга бериб юборилганди. Давактив агентлиги ўрганишлар натижасида мазкур ҳолатда бир қатор қонун талаблари бузилганини аниқлади. Шу сабабли ер майдони Спорт вазирлиги балансига қайтарилади.

Фарғона вилояти ҳокими шаҳар марказидаги 2 гектарлик кўлни 24 кунлик ширкатга бериб юборди
6 март 2024, 18:24

Фарғона вилояти ҳокими шаҳар марказидаги 2 гектарлик кўлни 24 кунлик ширкатга бериб юборди

Ҳокимларнинг ер ажратиш ваколати тугаганига 2,5 йил бўлди. Бироқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли»нинг ўрнини «бино ва иншоотларни» берганлик ниқоби остида ажратиб бериб, президент қарорига нотўғри ишора қилди. Ер топширилган компания қарор чиқишидан 24 кун олдин рўйхатдан ўтган.

Фарғонада дарахтларни кестирмоқчи бўлган аёл жанжал оқибатида вафот этди
15 феврал 2024, 16:01

Фарғонада дарахтларни кестирмоқчи бўлган аёл жанжал оқибатида вафот этди

Фарғона шаҳрида ер майдонидаги теракларни кестирмоқчи бўлган аёл ва ернинг собиқ эгаси ўртасида жанжал келиб чиқди. Оқибатда эркак тош билан уриши оқибатида аёл жароҳат олиб, шифохонада вафот этди. Эркак қамоққа олинди.

Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан вафот этди
27 январ 2024, 13:13

Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Марғилон шаҳрида бир хонадонда истиқомат қилиб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва уч нафар набираси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Фарғона аэропорти ёпилаётгани йўқ ва одатий тартибда ишламоқда — Uzbekistan Airports
6 декабр 2023, 09:12

Фарғона аэропорти ёпилаётгани йўқ ва одатий тартибда ишламоқда — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airways Фарғона аэропортида реконструкция ишлари муносабати билан бу шаҳарга деярли 2 ой давомида барча рейслар бекор қилинганини билдирди. Uzbekistan Airports`га кўра, аэропорт ёпилмаяпти ва одатдагидек ишламоқда. Бошқа ҳеч бир авиакомпания рейслар бўйича ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.

Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро 9,9 млрд сўм жаримага тортилди
30 октябр 2023, 12:46

Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро 9,9 млрд сўм жаримага тортилди

Қўқон шаҳрида майнинг қурилмалари, совитиш ва ёриткич мосламаларини электр тармоғига ноқонуний улаб олган фуқаро давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Унга нисбатан 9,9 млрд сўм жарима ва майнинг ферма учун 12,3 млрд сўм маблағ ундириш белгиланди.

Фарғонада 431,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
13 октябр 2023, 17:28

Фарғонада 431,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди

Марғилон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 431,7 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро аниқланди.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 4 туп чинор кесиб кетилди
6 октябр 2023, 12:22

Тошкент ва Фарғона вилоятларида 4 туп чинор кесиб кетилди

Тошкент вилоятида 3 туп ўсиб турган чинор кесиб кетилди. Оқибатда табиатга 148,7 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Фарғона шаҳрида эса 1 туп кўп йиллик чинор кесиб ташланган. Ҳуқуқбузарларни ва зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоятида электробуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
22 сентябрь 2023, 12:59

Фарғона вилоятида электробуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Фарғона вилояти Фурқат туманида Хитой компанияси билан йиллик қуввати 1000 дона бўлган электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Шунингдек, электромобилларни қувватлаш ускуналарини ва электробусларга аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Фарғона шаҳрига Кампиробод сув омборидан ичимлик суви тортилади
22 сентябрь 2023, 12:24

Фарғона шаҳрига Кампиробод сув омборидан ичимлик суви тортилади

Бир қисми Ўзбекистонга ўтган Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза ичимлик суви тортиб келинади. Бу бўйича келишувга Фарғона вилояти ҳокимининг Хитойга ташрифи давомида эришилди.

Фарғонада тўй кортежи уюштирган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди
19 сентябрь 2023, 11:21

Фарғонада тўй кортежи уюштирган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди

Ёзёвон туманида тўй кортежи уюштириб, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди.

Фарғонада тиланчилик қилаётган болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан олинди
19 сентябрь 2023, 08:57

Фарғонада тиланчилик қилаётган болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан олинди

Фарғона шаҳрида фарзанди билан тиланчилик қилаётган аёлни тепиб, машинага ўтиришга мажбурлаган ППХ ходими ишдан бўшатилди. Вилоят ИИБ аёл «фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган»ини билдирди.

Фарғонада ППХ ходими болали аёлни тепгани акс этган видео тарқалди. ИИВ вазиятни ўрганмоқда
18 сентябрь 2023, 16:38

Фарғонада ППХ ходими болали аёлни тепгани акс этган видео тарқалди. ИИВ вазиятни ўрганмоқда

Фарғона шаҳрида патруль-пост хизмати ходими аёлни тепиб, уни машинага ўтирғизгани акс этган видео тарқалди. ИИВ аёл боласи билан йўлда тиланчилик қилаётгани учун олиб кетилган бўлиши мумкинлиги, ҳолат ўрганилаётганини билдирди. Бу қўпол муносабатни оқлаб бўлмайди, — дея таъкидлайди вазирлик.

Фарғона вилоятида бир неча киши қалбаки ароқдан заҳарланди
6 сентябрь 2023, 21:03

Фарғона вилоятида бир неча киши қалбаки ароқдан заҳарланди

Фарғона вилоятида 7 киши қалбаки ароқдан заҳарланди, улардан бири вафот этди. Сохта ароқ ишлаб чиқаришда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди
22 август 2023, 10:41

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди

Бешариқ туманида оилали аёлга зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган ва жинсий эҳтиёжларини қондирган 4 эркакнинг бири 9 йилга, икки нафари 8 йилга, яна бири эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинмоқда
4 август 2023, 10:44

Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинмоқда

Фарғонада Жаҳон банки, ЕИ ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилган Мева-сабзавотчилик II форумида Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинаётгани айтилди. Форум давомида бу рўйхатни кенгайтириш имкониятлари, мавжуд муаммоларга ечимлар муҳокама қилинди.

Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжалига томошабин бўлиб турган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди
3 август 2023, 12:21

Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжалига томошабин бўлиб турган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди

Фарғонада ҳайдовчиси ва фуқаро жанжали вақтида безорига нисбатан чора кўрмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Патруль-пост хизмати батальони командирига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Фарғонада эркак телефонига жавоб бермаган Yandex ҳайдовчисининг машинасини шикастлади
2 август 2023, 10:23 2

Фарғонада эркак телефонига жавоб бермаган Yandex ҳайдовчисининг машинасини шикастлади

Фарғона шаҳрида эркак телефонига жавоб бермаган Yandex ҳайдовчиси машинасининг ойналарини тош билан синдирди. 22 ёшли ҳайдовчи буюртмачининг манзилига келганида телефони ўчиб қолган ва у билан боғланолмаган. Машинага етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича экспертиза тайинланди.

Ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини Қўқондаги вояга етмаганлар содир этган — президент
28 июл 2023, 18:17

Ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини Қўқондаги вояга етмаганлар содир этган — президент

Фарғона вилоятида оғир жиноятларнинг 20 фоизини, ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини эса айнан Қўқонда яшовчи вояга етмаганлар содир этган. Президент бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич эканини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг