Ноябрь ойида президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилган бўлиб, таҳлил натижаларига кўра, 24% аттестациядан ўтган, 15% шартли ўтган ва 61% раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди. Бу ҳақда Давгеодезкадастр матбуот хизмати хабар берди.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра, 1 июндан 1 декабрга қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида лавозимини суиистеъмол қилган ва аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.