Автомобил рақамларининг 1−3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарори қабул қилинди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан «чиройли» рақамларнинг 1−3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин.

Фото: lex.uz/687-сон 04.11.2020

Масалан, фуқаро «01A777SX» рақамини олмоқчи, бунинг учун ушбу рақам 900*223000=200,7 млн бошланғич нархда аукционга қўйилади.

Бундан ташқари, киритилган ўзгартиришларга кўра, «чиройли» рақамлар аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:

  • 1 ва 2-тоифадаги рақамлар мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рақамлардан ташқари);
  • 4−6-тоифадаги рақамлар аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда умумий тартибда реализация қилинади.

Фото: lex.uz/683-сон 31.08.2017

Масалан, «01F111AD» рақами 6 ой ичида аукционда (100*223000=22,3 млн бошланғич нархи) сотилмаса, ушбу автомобиль рақами 30 БҲМ: 30*223000=6,69 млн сўм бошланғич нархда аукционга қўйилади.