«Тошкент шахар сув таъминоти» корхонаси куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 14 сентябрдан бошлаб Тошкент сув таъминоти тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилиши сабаб совуқ сув ўчирилиши ва сув қувурлари тизимида босимнинг камайиши тўғрисида хабар қилди.

Ишлар Миробод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнобод, Юнусобод, Мирзо-Улуғбек, Сергели ва Яккасарой туманларида амалга оширилади. Иш жадвали ҳақида батафсилроқ маълумотни бу ерда топишингиз мумкин.

Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи юк машиналари юборилади.

Марказий диспечерлик хизмати: 256−10−95, 252−55−78, 252−60−08.