27 август куни Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонга йўл олишди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Туркиялик шифокорлар ташриф давомида ўзбекистонлик шифокорлар билан биргаликда Республиканинг қатор ҳудудларидаги ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиш, коронавирусга чалинган беморларни даволашда фаол иштирок этишлари кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш мақсадида россиялик, хитойлик ва германиялик тиббиёт ходимлари ва мутахассислар гуруҳлари келган эди.