Якшанба, 16 август куни Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашда ёрдамлашиш учун Россиядан 40 нафар тибби мутахассиснинг келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Бир ой давомида улар ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади.

Россиядан келадиган мутахассислар гуруҳидан анестезиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт-шифокорлар ўрин олган. Уларнинг барчаси COVID-19 ташҳиси қўйилган беморларни даволаш бўйича тажрибага эга.

Бунгача Россия ўз тиббий мутахассисларини COVID-19 билан курашишда ёрдам бериш учун Қозоғистонга юборган эди. Улар мамлакатда коронавирусга қарши курашни тарғиб қилиш бўйича миссияни июль ойининг бошидан август ойининг бошигача амалга оширдилар, шундан сўнг улар Қозоғистондаги энг юқори мукофот — «Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» медали билан тақдирландилар.