Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 23 июнь куни май ойида туғилган чақалоқни сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сардоба туманида яшовчи «Л» ва «М» исмли аёллар «Л»нинг фарзандини 18.000 (ўн саккиз минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтида қўлга олинган.

Тадбир давомида «Л» ҳамда «М» исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 18.000 (ўн саккиз минг) доллар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.