Шу йил 15 май куни соат 12.05 ларда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи 24 ёшли А.Б. исмли аёл, бирга яшовчи опаси 30 ёшли Л.Б. билан бирга 2019 йил 13 май куни туғилган қизини Сайқал маҳалласида 2 000 000 сўмга сотаётган вақтларида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.