Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг Жийдали ҚФЙда сел оқими туфайли 10 яшарли қиз ҳалок бўлди, дея хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган бўлган ва сойдан оқиб келган сел уни оқизиб кетган. Унинг жасади сойдан 500 метр узоқликда топилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятнинг Зомин туманида ҳам озиқ-овқат дўконига чиққан 14 ва 8 ёшли опа-укани сойдан ўтаётганда сел оқизиб кетган эди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам оламдан ўтди.