6 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2231 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 24 тага етди. Коронавирус инфекциясидан соғайганлар эса ҳозирда 1556 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.

Маълумот учун, кун давомида Тошкент шаҳрида 9 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, Самарқанд вилоятида 3 нафар, Андижон вилоятидан 7 нафар ва Наманган вилоятидан 31 нафар , жами 55 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган.