АҚШдаги Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйлаб 3,04 млндан зиёд одамларда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Энг кўп коронавирус беморлари АҚШда қайд этилган бўлиб, аҳолининг 988 минг нафари ушбу инфекция билан зарарланган. Европа қитъасида коронавирус билан боғлиқ вазият аста секинлашмоқда, Испанияда 229 минг, Италияда 199 минг, Францияда 165 минг, Германияда 158 минг ва Буюк Британияда 158 мингдан ортиқ коронавирус беморлари қайд этилган.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари Туркия (112 мингта), Эрон (91 мингта) ва Россия (87 мингта) мамлакатларида авжига чиқмоқа.

Коронавирус ўчоғи бўлган Хитойда инфекцияга чалинган беморлар сони 83 мингга тенг бўлиб, ўсишда бутунлай тўхтади.

Қўшни давлатлар Қозоғистонда 2860 нафар, Қирғизистонда 708 нафар, Афғонистонда 1703 нафар коронавирус беморлари аниқланган.

Маълумот учун, ҳозирги пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 1924 кишига етган. Улардан 892 нафар киши тўлиқ соғайишган, 8 нафар бемор вафот этган.