Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси Акмал Арслонович Холмуродов Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур лавозимга июнь бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи жараёнида вазифасидан озод қилинган Собур Муродов ўрнига тайинланди.

Бир вақтнинг ўзида Қўлдошев Абдумалик Абдуғаниевич туман прокурори, Имомов Шуҳратали Тоирович туман солиқ инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади.

Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам туманга янги ҳоким тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимилиги матбуот хизмати.

Туманни 2017 йил июлидан буён бошқариб келаётган Ўктам Мингбоевич Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди. Турдибоев Абдувоҳид Тўхтабоевич туманнинг янги ҳокими бўлди.

4 июнь куни Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ҳам лавозимидан озод қилинган эди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Рустам Холматов ҳудуд ҳокими в. б. этиб тайинланди.