Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳайдовчиларни тайёрловчи Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг шўъба унитар корхонаси раҳбари ўринбосари ўз хонасида пора олаётган вақтда қўлга олинди.

ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, у 500 АҚШ доллари ва 200 минг сўм миқдорида «мукофот пули"ни машғулотларга келмасдан гувоҳнома олишга йўл очиб бериши учун олмоқчи бўлган.

Прокуратура томонидан қўлга киритилган далилий ашёлар ва материаллар асосида қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.