Самарқанд марказидаги «Интурист» меҳмонхонасининг 11 қаватли биноси бузилишга топширилди, деб хабар қилди STV маҳаллий телеканали. Мазкур бино 11 йилдан буён фаолият юритмаган ва авариявий ҳолда эди.

Бузиш таклифи яқинда Самарқанд вилоятига уюштирган сафарида Ўзбекистон Президенти томонидан айтилган эди. Бузиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тахминан бир ҳафта аввал бошланди.

Меҳмонхона ўрнида нима қурилиши ҳақида ҳозирча хабар йўқ. Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, қурилиш ташкилотларидан турли таклифлар келмоқда: турар жой биноси, фавворали боғ, шунингдек янги меҳмонхона қуриш таклифлари.