14 апрель куни Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазирлигида ва бошқа даражаларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Март ойи охирида Парижда Марказий Осиёнинг беш давлати ва Франция ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда Жан-Марк Эро Марказий Осиё минтақаси билан мулоқотнинг янги босқичини очиш режаси тўғрисида маълум қилган эди.