17 октябрдан Тошкентдан Андижонга қўшимча темир йўл рейси ишга туширилади, хабар қилди «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

№62/61 рейси поезди Тошкентдан 16:30 да йўлга чиқиб, Андижонга 22:30 да етиб боради. Андижондан эса 6:00 да отланиб, пойтахтга 12:10 да етиб келади.

«Ўзтемирйўлйўловчи"нинг қайд этишича, янги рейс ишга туширилиши муносабати билан 18 октябрдан бошлаб №391/392 «Андижон-Бухоро-Андижон» рейси ва №91/92 «Тошкент-Андижон-Тошкент» рейси жадвалларига ўзгартириш киритилди.