Президент юк ташиш учун қўшимча йиғимлар, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаблиги ва бошқа масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазирини огоҳлантирди. Давлат раҳбари айрим элчилар ва савдо маслаҳатчиларини ҳам танқид қилди.
Ўзбекистонга Хитойнинг Сиямен портидан Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали товарлар етказиб бериш бошланди. Биринчи контейнер поездида мамлакатга маиший техника олиб келинди. Контейнерлар Эрон портида темирйўл платформаларига ортилиб, Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келди.
Ўзбекистон транспорт вазири ва Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Эрон-Ўзбекистон логистика марказини ташкил этиш, шунингдек, Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларида ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокида терминаллар ва омборлар қуришга келишиб олди.
Хитой логистика компаниялари Ўзбекистонда нафақат товарларни айирбошлаб, транспорт хизматлари кўрсатади, балки чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ҳам ташкил қилади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Шунингдек, «Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси билан қўшма корхона ҳам очилади.
Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди. «Агар биз транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлай олмаймиз», — деди у.
Шавкат Мирзиёев экспортёрлар учун энг мақбул йўналишларни ишлаб чиқиш ва уларнинг транспорт харажатларини камайтириш, экспорт юкларини Европага олиб ўтиш учун қўшимча рухсатномалар олиш масалаларини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчилари илк маротаба Афғонистон орқали Покистондан юк ташувларини амалга оширди. Ҳайдовчилар бир ҳафта ичида Карачи портидан Тошкентга бир партия гўшт олиб келишди.
Ҳиндистонлик трейдер Покистон ва Афғонистон орқали биринчи транзит жўнатмани Ўзбекистонга жўнатди. 16 март куни 140 тонна юк — асосан шакар ортилган юк машиналари карвони Кобулдан Тошкентга йўл олган. Бунгача жўнатма Мумбай, Карачи ва Торхам шаҳарларидан ўтган. Ушбу жўнатма «тўртта давлатнинг ҳеч бирида ҳукумат иштирокисиз амалга оширилган"и айтилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг