«квиз» тегли мақолалар


Тест: Тошкентдаги туман ҳокимликларининг биноларини танийсизми?
3 январ 2024, 16:13

Тест: Тошкентдаги туман ҳокимликларининг биноларини танийсизми?

Тошкентни қанчалик яхши биласиз? Масалан, Тошкентдаги ҳар бир туман ҳокимлигини биносига қараб ажрата оласизми? «Газета.uz»нинг навбатдаги тести — шу ҳақда.

Тест: Бу гапни ким айтган?
31 декабр 2023, 12:16

Тест: Бу гапни ким айтган?

«Кўп гўшт еяпмиз», «кунига 5600 сўм топган одам қашшоқ эмас», «2,5 млн сўм беш кишилик оилани боқишга бемалол етади» — бундай шедеврлар тарихда қолди. Ҳозир амалдорлар ўта эҳтиёткор. Шунга қарамай, 2023 йил ҳам бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.

Тест: Стивен ака Спилбергга бағишланади
18 декабр 2023, 19:03

Тест: Стивен ака Спилбергга бағишланади

«Шиндлер рўйхати», «Айғоқчилар кўприги», «Тутқич бермас фирибгар», «Ўзга сайёралик» каби шедевр фильмлар муаллифи Стивен Спилберг 18 декабрь куни 77 ёшга тўлди. Сана муносабати билан «Газета.uz» жаҳон кинематографияси тарихида ўчмас из қолдирган режиссёр ижодига бағишланган тест тайёрлади.

Тест: Ўзбекистон Конституциясини биласизми?
8 декабр 2023, 16:46

Тест: Ўзбекистон Конституциясини биласизми?

Бундан 31 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон ўз Конституциясини қабул қилган. Ўтган йиллар давомида Асосий қонунга кўп ўзгартишлар киритилганди, аммо 2023 йилда, айтиш мумкинки, у тубдан янгиланди. «Газета.uz»нинг навбатдаги тести Конституцияга бағишланади.

Тест: Disney мультфильмларини қанчалик яхши биласиз?
5 декабр 2023, 18:55

Тест: Disney мультфильмларини қанчалик яхши биласиз?

Рекорд даражада кўп — 26 та «Оскар» ҳайкалчаси эгасига айланган Уолт Дисней таваллудига 5 декабрь куни 122 йил тўлди. У асос солган Disney студияси ўз фильмлари билан нафақат болалар, балки катталарга ҳам завқ улашишда давом этмоқда. «Газета.uz» айнан шу студия мультфильмлари ҳақида тест тайёрлади.

Тест: Туркистон мухторияти тарихини биласизми?
27 ноябр 2023, 21:29

Тест: Туркистон мухторияти тарихини биласизми?

Бундан 106 йил муқаддам — 1917 йилнинг 27 ноябрь оқшомида Ўрта Осиё минтақасидаги илк демократик, ҳам дунёвий давлат — Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. «Газета.uz» сана муносабати билан Ўзбекистон тарихининг ушбу муҳим босқичи ҳақида тест тайёрлади.

Тест: Байроқларни биласизми?
18 ноябр 2023, 23:46

Тест: Байроқларни биласизми?

1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон рамзларидан бири — Давлат байроғи қабул қилинган эди. Ушбу тарихий сана муносабати билан «Газета.uz» байроқлар ҳақида тест тайёрлади.

Тест: Сўмдан сўмни фарқлай оласизми?
15 ноябр 2023, 18:20

Тест: Сўмдан сўмни фарқлай оласизми?

30 йил муқаддам «сўм»ни жорий этиш йўлида илк қадамлардан бири ташланган — «сўм-купон» муомалага чиқарилганди. 7,5 ойлик «ўтиш даври»дан сўнг Ўзбекистон ўз миллий валютасига эга бўлган. Ўтган давр давомида сўм ўзгаришларга учради, «Газета.uz» эса айнан сўнгги ўзгаришлар асосида тест тайёрлади.

Тест: Тошкент метро бекатларининг эски номларини биласизми?
7 ноябр 2023, 19:55

Тест: Тошкент метро бекатларининг эски номларини биласизми?

Бундан 46 йил аввал Тошкент метроси 9 та бекат билан ишга тушган эди. Ҳозир станциялар сони 48 та. Улардан 13 тасининг номи 1991−2018 йиллар оралиғида ўзгартирилган. Баъзи бекатлар бу жараённи ҳатто бир неча бор бошдан ўтказган. «Газета.uz» шу мавзуда тест тайёрлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг