«magic city» тегли мақолалар


27 август 2022, 17:42 1

Президент янгиланган миллий боғга ташриф буюрди (фото)

1932 йилда ташкил этилган ва беш йил аввал таъмирлаш учун ёпилган Ўзбекистон Миллий боғи очилишга тайёр. Кўл яна сувга тўлган, истироҳат боғига президент ташриф буюрди. У боғни Тошкент рамзларидан бири деб атади ва «қадриятларимизни эъзозлаш ва хотира ҳам керак"лигини таъкидлади. Фото.

13 август 2022, 00:08

Magic Сity боғ ҳудудида пичоқбозлик содир бўлганини рад этди

Magic Сity маъмурияти боғ ҳудудида пичоқбозлик содир бўлганини инкор қилди. Миллий гвардия эса ўз хабарини янгилади.

11 август 2022, 17:35

Magic City`даги фотографлар жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Magic City боғида икки фотосуратчи ўртасида содир бўлган жанжал вақтида улардан бири иккинчисига пичоқ ўқталди. Жабрланувчига ёрдам кўрсатилди, унинг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда. Гумондорга нисбатан маъмурий баённома тузилди.

9 август 2022, 21:59

Миллий боғдаги кўлни 15 августда очишга ваъда беришмоқда. Ҳозир у қандай кўринишда (фото)

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев собиқ Миллий боғ ҳудудида жойлашган пляжли кўл 15 август куни очилишини маълум қилди. «Газета.uz» фотомухбири боғда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

8 ноябр 2021, 19:34

Magic City қўриқчилари ва шар сотувчи шахслар ўртасида жанжал содир бўлди

Magic City мажмуаси қўриқчилари ҳамда газ тўлдирилган шарларни сотувчи шахслар ўртасида можаро содир бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 4 нафар гумонланувчи ушланган, қолганларини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

2 июн 2021, 08:31 1

Миллий боғ ўрнида Magic City очилди

Пойтахтдаги Миллий боғ ўрнида Magic City оилавий кўнгилочар боғи очилди. Биринчи босқичда дунёнинг машҳур пойтахтлари шоҳ кўчаларига ўхшаш кўчалар, мусиқий фаввора ва бошқалар очилди. «Янгиланаётган Тошкентга янгиланаётган боғлар, янги ёшлар ярашади», — деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг