6 август куни кечки пайт Magic City боғи ҳудудида ишлаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал келиб чиқди. Ҳолат жиддийлашиб, муштлашувга айланган, дея хабар берилади Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизматида.

Ўзаро муштлашув чоғида Қашқадарё вилоятида туғилган 20 ёшли Ш. Д., 25 ёшли Х.К.га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан ўқталган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимларига Ш. Д ҳам қаршилик кўрсатган, шундан сўнг Миллий гвардия ҳарбийлари чақирилиб, фуқаро қўлга олинган.

Жабрланган Х.К.га тиббий ёрдам кўрсатилди, унинг ҳолати қониқарли.

Ш. Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (майда безорилик) ва 194-модда (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди.