Ижтимоий тармоқларда Magic City`да оммавий тартибсизлик юз бергани акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.

6 ноябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Чилонзор туманида жойлашган Magic City кўнгилочар дам олиш масканида газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар 2000 й.т. У. Д., 2002 й.т. А. Х., 2003 й.т. И. У., 2004 й.т. М. T. лар ноқонуний савдо қилаётгани учун мажмуанинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан чиқартириб юборилаётганда улар ўртасида ўзаро жанжал юз берган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик бир гуруҳ шахслар томонидан) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида 4 нафар гумонланувчи ушланган, қолганларини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Жанжалда ўқ отар қурол ишлатилмаганлигини маълум қилинди.