Magic Сity парки маъмурияти «Газета.uz» ва бошқа ОАВ томонидан Миллий гвардияга таяниб эълон қилинган боғда пичоқбозлик содир бўлгани ҳақидаги хабарга раддия берди.

«Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», деди парк маъмурияти.

Унда айтилишича, 6 август куни кечқурун боғда ишлаётган фотосуратчи билан боғга ташриф буюрган 20 ёшли Ш. Д. ўртасида жанжал келиб чиққан. Оғзаки жанжал меҳмоннинг таҳдидларига айланган. У пичоқ чиқариб, фотосуратчига ўқталишни бошлаган.

«Ш.Д.нинг қўлида пичоқ борлигини кўргач, у дарҳол яқин жойда турган [Миллий гвардия] ходимлари олдига бориб, уларга меҳмоннинг қўлида пичоқ борлигини айтган ва ёрдам сўраган. Қўриқчилар зудлик билан Ш. Д.ни қўлга олишди ва уни энг яқин бўлимга олиб боришди», — дейилади Magic Сity маъмурияти баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий гвардия боғда икки фотосуратчи ўртасида жанжал келиб чиққани ва пичоқ ўқталингани ҳақида хабар берган эди. Буни Google кешида сақланган янгиликнинг архивланган версияси ҳам тасдиқлайди.

Миллий гвардия кейинроқ сайтидаги маълумотлар янгиланди. Унда икки фотосуратчи ўртасидаги оғзаки жанжал муштлашувга айлангани, «оқибатда 20 ёшли Ш. Д. рақиби 25 ёшли X.K.га шикаст етказмоқчи бўлганлиги» айтилади.