«1hls.uz» тегли мақолалар


Пиёда юрганлик учун пул тўлайдиган платформа президент фармони билан тугатилгани маълум бўлди
26 май 2022, 15:18

Пиёда юрганлик учун пул тўлайдиган платформа президент фармони билан тугатилгани маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 6 апрелдаги фармони билан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида яратилган «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформаси фаолияти тугатилган. Январь ойида ушбу платформа фойдаланувчилари сонини ошириш учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм маблағ ажратилиши ҳақида президент қарори имзоланган эди.

16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади
16 январ 2022, 14:17

16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади

Эндиликда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларини рағбатлантириш учун ҳар ҳафта битта 100 млн сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади. Янги рағбатлантириш тизими ишга тушгани муносабати билан 2022 йил 16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади.

30 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 декабр 2021, 22:00

30 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукусда муз ўртасида қолиб кетган болалар, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланган Фарҳод Арзиев, 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганини айтган ЙПХ ходими, Экоқўмита раислигига маъқулланган Нарзулло Обломуродов, аҳоли пиёда юргани учун тўланган 43,4 млрд сўм, Топ-5 таликка кирган шахматчи Жавоҳир Синдаров, Янги йилда ўзбекистониклар энг кўп қандай совға кутаётгани ҳақидаги сўровнома ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 30 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қарийб 7 ойда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларига 43,4 млрд сўм тўлаб берилди
30 декабр 2021, 15:41 1

Қарийб 7 ойда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларига 43,4 млрд сўм тўлаб берилди

Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, «Соғлом турмуш тарзи» платформасида (1hls.uz) рўйхатдан ўтганлар сони 1,2 млн кишидан ошди. Шу йилнинг 10 июнидан ҳозирги кунга қадар платформа фойдаланувчиларига пиёда юрганлиги учун 43,4 млрд сўм тўлаб берилган.

2022 йилда 1hls.uz платформасига 60 млрд сўм ажратилади — президент
10 ноябр 2021, 12:48

2022 йилда 1hls.uz платформасига 60 млрд сўм ажратилади — президент

Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигига 2022 йилда «Соғлом турмуш тарзи» платформасини (1hls.uz) янада оммалаштириш учун қўшимча 60 млрд сўм ажратиш бўйича топшириқ берди. Маълумотларга кўра, мазкур платформадан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 млрд сўм тўлаб берилди.

2022 йилдан 1hls.uz платформасидаги тўловлар тўғридан-тўғри давлат бюджетидан қопланади
9 ноябр 2021, 15:08

2022 йилдан 1hls.uz платформасидаги тўловлар тўғридан-тўғри давлат бюджетидан қопланади

Президент қарори билан Молия вазирлиги томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали амалга ошириладиган тўловларни 2022 йил учун давлат бюджети параметрларида назарда тутилади. Шунингдек, 1hls.uz иловасида ҳақиқатда пиёда юрганлигини аниқловчи механизм жорий этилади.

Юриш учун тўлов тўхтатилгани рад этилди
18 сентябрь 2021, 22:43 1

Юриш учун тўлов тўхтатилгани рад этилди

Қадамлар учун пул тўлайдиган 1hls.uz платформасида пул тўлаш тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Туризм ва спорт вазирлиги уни рад этиб, «ахборот хизмати ходими асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани»ни таъқидлади. Платформа ишлашда давом этмоқда.

Юриш учун тўлов вақтинча тўхтатилди
18 сентябрь 2021, 11:18

Юриш учун тўлов вақтинча тўхтатилди

1hls.uz платформаси шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлиги сабаб қадамлар учун пул тўлашни тўхтатилди. Агар ҳисобда 500 млн сўмдан кам маблағ қолса тўлов тўхатилиши тушунтирилди. Июнь ойидан буён фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 млрд сўм маблағлар тўлаб берилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг